Xiaomi телефон камерасини қандай қилиб юпқароқ қилишни ўйлаб топди. Бунинг учун янги камера дизайни ишлатилади.
Xiaomi Mobile Software компанияси смартфон учун янги камера дизайнини патентлади. У аллақачон Хитой регулятори томонидан тасдиқланган ва эълон қилинган.
Фойдаланилмаган вақтда камера блоки смартфон корпусида яширинади ва орқа панел текислигидан ташқарига чиқмайди. Бироқ камера ёқилганда, блок 90 даража айланади, эскиз тасвирига кўра, камера блокининг чиқадиган қисмининг қалинлиги смартфон корпусининг ўзидан ошиб кетади. Бундай блокда сиз юқори сифатли фотосуратларни олиш учун яхши оптикани жойлаштиришингиз мумкин.
Мазкур моделнинг асосий афзаллиги шундаки, у чўнтакка илиниб қолмайди ва стол устида ноқулай жойлашмайди. Энг сўнгги iPhone моделлари ва бошқа камерали телефонларига айнан шу борада эътирозлар бўлган.
Мазкур моделнинг патентлаштирилганлиги ҳали ушбу дизайнни янги смартфонларда кўришимиздан далолат бермайди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!