Даниянинг амалдаги Бош вазири Метте Фредериксен ўз лавозимида қолиш эҳтимоли юқори. У социал-демократик партияси бошчилигидаги чап блок кўмагида парламентдаги зарур 90 ўринни қўлга киритди.
Материк Даниядаги ҳисоб-китобларга кўра, «қизил коалиция» 87 ўринга эга бўлди. Унинг Фарер ороллари ва Гренландия автоном денгиз орти ҳудудларидан яна учта ўрин олиши кутилмоқда.
Рақиб ўнг марказчилар альянси 72 ўринга эга бўлиши тахмин қилиняпти
Чап партиялар блоки ўз-ўзидан керакли натижага эришгани тасдиқланмагунча ҳам парламентдаги кўпчиликнинг тақдири собиқ бош вазир Ларс Лёкке Расмуссенга боғлиқ эди. Унинг янги ташкил этилган Марказ партияси 16 ўринга эга бўлди.
Даниядаги эрта сайловлар 2020 йилда пандемия даврида норканинг оммавий қирғин қилиниши билан боғлиқ жанжал натижасида ўтказилди. Фредериксен ўшанда 17 миллион ҳайвонни йўқ қилиш ноқонуний эканлигини билмаганини айтган. Бундай қарорга келиш сабаби «жуда жиддий хавфни баҳолаш» асосида амалга оширилганини таъкидлаган.
Кейинчалик мамлакатда қонун қабул қилинди, унга кўра бу қарор қонуний деб эътироф этилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!