Шу кунларада ижтимоий тармоқларда бир нечта ёшлар бошқа фуқаронинг уйига бостириб кириб, унга тан жароҳати етказганликлари акс этган видеолавҳа тарқалди.
ИИВ матбуот котибининг маълум қилишича, ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрганилмоқда.
«Илгари ички ишлар органларига бу каби ҳолат юзасидан шикоят, ариза ёки хабар келиб тушмаганлигини маълум қиламиз. Вазият текширилиб, иштирокчиларнинг ҳаракатлари ҳуқуқий баҳоланганидан сўнг қўшимча ахборот берилади», дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!