Швеция бренди йил охирига қадар Россиядаги дўконлар тармоғини бутунлай ёпишни режалаштирган. Ҳозирги пайтда савдо нуқталарининг ярми ишламаяпти. Россия бизнесининг сараланиши босқичма-босқич амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
«Биз ўз режамизни амалга оширмоқдамиз ва ҳозирда қолган маҳсулотларни сотиш учун вақтинча бир қатор дўконларимиз ишлаб турибди. Йил охиригача барча дўконлар ёпилиши кутилмоқда», деб баёнот берди H&M.
Чакана савдо тармоғи март ойининг бошида, Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин ўз ишини тўхтатганди. Августь ойида улар қолган маҳсулотларни сотиш учун қайта очилди. Ишнинг биринчи куни савдо энг юқори даражада бўлди. Октябрь ойининг бошларида H&M Москвадаги савдо дўконларини ёпишни бошлаган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!