O‘zbekiston, Yangiliklar

Самарқандлик мансабдор 3,5 минг доллар пора билан қўлга тушди

Самарқандлик мансабдор 3,5 минг доллар пора билан қўлга тушди

Самарқандда ирригация бўлими мансабдор ходими 3,5 минг доллар пора билан қўлга олинди. Бу ҳақида УзА нашри хабар тарқатди.

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Самарқанд вилоятида ўтказилган тадбирда Иштихон тумани ирригация бўлимининг мансабдор ходими маҳаллий фермер хўжалик раҳбарига хўжаликнинг ўз ҳисобидан жорий этилган томчилатиб суғориш технологияси учун сарфланган маблағларнинг бир қисми давлат томонидан қопланишини маълум қилиб, унга 360 млн сўм миқдорида субсидия маблағи ажратилишида ёрдам бериш эвазига 3,5 минг доллар олган вақтида ушланди.

«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.