Самарқандда бўлиб ўтган II Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ халқаро компания ва ташкилотлар билан 507,4 млн АҚШ доллари қийматидаги шартномаларни имзоланишига эришди. Бу ҳақида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида бир қатор халқаро ташкилотлар билан ўтказилган учрашувлар ўз натижасини бериб, амалда шартномалар имзоланиб, томонлар ўзаро икки томонлама манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга эришишди.
Жумладан, Форумнинг иккинчи кунида “Barclays” (Бую Британия), “CITI” (АҚШ), “Santander bank” (Испания) ва “Haldor Topsoe” (Дания) компаниялари вакиллари билан билан музокаралар ўтказилди.
“Barclays” халқаро банкининг савдо бўйича директори И.Никитин билан инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, 200 млн долларгача бўлган миқдорда молиялаштириш жалб қилиш таклифи билдирилиб, бу бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Форумда “Haldore Topsoe” компанияси билан олтингугурт чиқиндиларини тозалаш технологияларини ишлаб чиқиш ва лецинзиялаш масалалари бўйича меморандум имзоланди.
Шунингдек, нефть ва газни қайта ишлаш корхоналари билан ҳамкорлик қилувчи “Honeywell UOP” халқаро компанияси вакиллари билан 6,1 млн доллар қийматидаги шартнома имзоланди.
“Газовые Турбины Инжиниринг” компанияси билан олиб борилган музокаралар натижасида эса, 1,3 млн доллар қийматидаги газтурбинали двигателларни капитал таъмирлашга доир шартнома имзоланди.
“MUFG” банки вакили билан ўтказилган учрашув ва олиб борилган музокаралара натижаси ижобий якунланди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ва турли корпоратив эҳтиёжларни молиялаштириш масаласи “MUFG” банки томонидан қўллаб-қувватланиши билдирилди.
Натижада, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “MUFG” банки ўртасида 500,0 млн доллар қийматидаги шартнома имзоланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!