O‘zbekiston, Yangiliklar

Наманганда тўқимачилик саноати институти ташкил этилди

Наманганда тўқимачилик саноати институти ташкил этилди
Фото: «Mobil legends»

Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Наманган тўқимачилик саноати институти ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Институтда ўқув жараёни 2023/2024 ўқув йилидан бошланади ва кредит-модул тизимига асосланади. Институтга Наманган шаҳар Гулобод маҳалласи Жанубий айланма йўли кўчаси 17-уйда жойлашган бино ва иншоотлар берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси тўқимачилик саноати ривожланган хорижий давлатлар олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда институт ўқув дастурларини яратади.

Ўз навбатида, 2024/2025 ўқув йилига қадар институт ҳузурида тўқимачилик технопарки фаолияти йўлга қўйилади. 2026/2027 ўқув йилига қадар институтнинг камида 2 та бакалавриат таълим йўналиши ва 3 та магистратура мутахассислигининг халқаро тан олинган ташкилотлар аккредитациясидан ўтказилади.