Jahon, Yangiliklar

Эрондаги норозилик намойишлари: маҳбуслар қаёққа ғойиб бўлмоқда?

Эрондаги норозилик намойишлари: маҳбуслар қаёққа ғойиб бўлмоқда?

Эронда оммавий норозиликлар сусаймаяпти. Ўтказилаётган сўровномаларга кўра, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари намойишчилар ҳибсга олингани ва бостирилаётгани, шунингдек, уларнинг яқинларига босим бўлалаётгани ҳақида хабар беришмоқда.

16 сентабрдан бери Эронда норозилик намойишлари тўхтамаяпти. Бунга ҳижобни нотўғри кийгани учун ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинган ва кўп ўтмай вафот этган курд қизи Маҳса Aминийнинг ўлими сабаб бўлган. Унинг қариндошларининг сўзларига кўра у полиция томонидан калтакланганганидан сўнг вафот этган.

Эрон ҳукумати оммавий кўча ҳаракатларини бостиришга астойдил ҳаракат қилмоқда. Намойишчилар ҳибсга олинмоқда, уларга ўлим жазоси билан таҳдид қилинмоқда. Ҳибсга олинган кўплаб эронликларнинг қариндошлари хориж оммавий ахборот воситалари билан боғланишни истамаяпти, сўровларга жавоб бермаяпти ёки маҳаллий разведка идораларининг хорижлик журналистларга маълумот бергани учун жосусликда айбланишидан қўрқишларини очиқ билдиришмоқда.

Маҳбусларнинг яқинлари босим остида

«Қариндошлар жуда катта психологик босим остида. Улар бир томондан яқинларининг ҳаёти учун қўрқишади, иккинчи томондан эса ўзларини қўрқитишади. Кўпгина оилалар ҳибсга олинган фарзандларини қаердан қидиришни билмайди. Ҳар куни қамоқхоналар ташқарисида узун навбатлар пайдо бўлади, одамлар умидсиз», дейди журналист Масуд Каземи.

Ўтган ҳафталарда қанча одам ҳибсга олингани ва улар қаерда сақланаётгани маълум эмас. Ижтимоий тармоқларда сиз ҳар куни янгиланадиган турли хил рўйхатларни топишингиз мумкин. Ушбу рўйхатлардан бирида 2-ноябр куни 25 нафар янги талаба номи пайдо бўлди. Уларнинг кўпчилигининг қаердалиги номаълум.

Эрон қамоқхоналари ҳозирда гавжум ва ҳибсга олинганларнинг кўпчилиги ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, вақтинча Давлат хавфсизлик вазирлиги лагерларига юборилмоқда. Улар 10 000 ҳибсга олинган намойишчилар ҳақида гапиришмоқда. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари маълумотларига кўра, намойишлар бошланганидан бери камида 270 киши ҳалок бўлган.