O‘zbekiston, Yangiliklar

Тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлар учун субсидия ва ипотека кредитлари ажратилади

Тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлар учун субсидия ва ипотека кредитлари ажратилади

Президентнинг тегишли қарори билан 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқаролар ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.

Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромади бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади. Қайд этилишича, 2023 йилдан ипотека кредити олинган мол-мулк олинган санадан 36 ойда қайта сотилса, кредит ва фоизлар учун йўналтирилган даромад солиққа тортилади.

Шунингдек, қарор билан 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилди.

Қарор билан 2021 йилда берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномалар амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди. Шу билан бирга, уй-жойлар ва ипотека кредит олишда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш учун вилоятлар марказларида ипотека марказлари ташкил этилади.