Миср шимолидаги Искандария соҳилидаги шаҳарда 13 метр чуқурликдаги тош туннел, иккита алебастр бош ва бир нечта сопол идишлар топилди.
Миср Туризм ва қадимий ашёлар вазирлиги маълумотларига кўра, археологик топилмани Миср-Доминикан археологик гуруҳи топган.
Ушбу туннел милоддан аввалги 280 ва 270 йилларда фиръавн Птолемей II Филадельф томонидан асос солинган Тапосирис Магна шаҳридаги ибодатхонаси тунели эканлиги аниқланган. Туннелнинг узунлиги 1305 метр, баландлиги 2 метрни ташкил этади.
«Археологлар ибодатхона ёнидан иккита алебастр калласини топдилар: милоддан аввалги 305-30 йилларга оид Птолемей одамининг боши ва сфинкс боши», – дейилади агентлик хабарида.
Маълум бўлишича, туннель қазиш ва археологик тадқиқотлар давомида унинг бир қисми Ўрта ер денгизида сув остида қолган.
Aрхеология мутахассиси Муҳаммад Мустафонинг айтишича, Искандариядаги қадимий артефактларнинг сув босишига зилзилалар ва иқлим ўзгариши сабаб бўлган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!