Россия Донбассдаги ҳужумни кучайтирмоқда. Украина қуролли кучлари эса Херсон ҳужумига тайёрланмоқда.
Донецк йўналишидаги шиддатли жанглар ўз ортидан тобора кўпроқ вайронагарчиликлар қолдиради. Россия қўшинлари босиб олган ҳудуднинг ғарбий қисмидаги фронт чизиғини янада кенгайтириш учун ҳужумлар кучайтирилмоқда.
Шу билан бирга, Россия матбуоти Украина армияси Донецк марказига бир неча бор ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берди.
Жануб йўналишида Россия ҳарбийлари босиб олинган Херсон аҳолисига Украина Қуролли кучлари томонидан тайёрланаётган ҳужумлар ҳақида СМС хабарлар жўнатмоқда. Бу орқали фуқаролар шаҳарни зудлик билан тарк этишга чақириляпти.
Москва томонидан тайинланган расмийларга кўра, Украинанинг Херсон ва вилоятнинг бошқа бир қанча туманларида уюштирган ҳужуми натижасида сув ҳамда энергия таъминоти вақтинча тўхтатилган.
Украина танк кучлари ҳар қандай вақтда Днепрнинг ўнг қирғоғини озод қилиш буйруғини олишга тайёргарлик кўрмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрича, ҳужум биринчи навбатда маҳаллий қора тупроқни ўтиб бўлмайдиган лой қатламларига айлантирган тез ёмонлашаётган об-ҳаво билан боғлиқдир.
Ўз навбатида, Россия Мудофаа вазирлиги «Сибирда сафарбар қилинган ҳарбий хизматчилар орасидан разведка гуруҳларини тайёрлаш» лавҳаларини эълон қилди.
Аввалроқ президент Владимир Путин эълон қилинган қисман сафарбарлик доирасида 318 минг киши чақирилганини, 49 минг нафари эса жанговар топшириқларни бажараётганини айтган эди.
Шунингдек, Донецкда Украина томони билан 107 дан 107 гача бўлган формула бўйича алмашиш натижасида озод этилган ҳарбий хизматчилар кутиб олинди. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг сўзларига кўра, кейинги алмашувлар учун рўйхатлар аллақачон тузилган ва улар ушбу жараённи тез орада ўтказишни режалаштирмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!