Норвегия байроғи остидаги Geo Barents кемаси якшанба куни тушдан кейин Катанияга етиб келди. Транспорт бортида 572 муҳожир бўлиб, улар портга кирганида жуда хурсанд бўлди. Қизил Хоч ходимлари эса озиқ-овқат ва сув билан таъминлади.
Вояга етмаганларга, шунингдек, болали оилалар ва соғлиғи билан боғлиқ муаммолар бўлган одамларга бир муддат ўтгач, пастга тушишга рухсат берилди, аммо қолганларнинг ҳаммаси ҳозирча бортда қолмоқда.
“Чегара билмас шифокорлар” ташкилотидан лойиҳа координатори ўринбосари Лючия Бланко Сотонинг сўзларига кўра, айни дамда қирғоққа чиқишга рухсат берилмаган одамларнинг бундан кейинги тақдири қандай экани ҳозирча номаълум. Чунки бу борада қўшимча кўрсатма олинмаган.
Маълумот ўрнида, шанба куни кечқурун Италия ҳукумати Германия қидирув-қутқарув ташкилотининг Humanity 1 кемасига Катания портига киришга рухсат берди, бироқ тушишига рухсат берилганлар сонини чеклашни ҳам унутмаган.
Италия Бош вазири Джорджи Мелони икки ҳафталик ҳукумати муҳожирларни қутқараётган Ўрта ер денгизининг марказий қисмида фаолият юритаётган тўртта гуманитар ёрдам кемасига лангар қўйишга рухсат бермади. Вазият форс-мажор, деб эътироф этилган тақдирдагина истисно қилиниши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!