Jahon, Yangiliklar

Apple «Hey»га чек қўймоқчи

Apple «Hey»га чек қўймоқчи

Маълумотларга кўра, Apple компанияси ўзининг овозли ёрдамчиси «Siri» ни «Hey Siri» иборасининг биринчи ярмини талаб қилмасдан буйруқларни қабул қилишни ўргатади. Мазкур ибора iPhone, iPad, HomePod ва Apple Watch каби турли маҳсулотларда ишга тушириш учун ишлатилади.

Янгилик ҳақида биринчи бўлиб хабар берган Bloomberg, ўзгариш келаси йил ёки 2024 йилда бўлиши мумкинлигини айтди. Apple CNN Business нинг изоҳ талаб қилинган сўровига жавоб бермади.

Гарчи янгиланиш кичик бўлса ҳам, экспертларнинг таъкидлашича, бу каттароқ ўзгаришларга туртки бўлишини кўрсатиши ва сунъий интеллект бўйича кенг қамровли машғулотни талаб қилиши мумкин. ABI Research тадқиқот директори Лиан Жйе Сунинг айтишича, иккита равон сўзга эга бўлиш тизимга сўровларни янада аниқроқ англаш имконини беради. Шунинг учун битта сўзга ўтиш янада ривожланган AI тизимига таянади.

«Hay Siri» дан узоқлашиш, шунингдек, Apple, Amazon ва Google Matter автоматлаштириш стандарти устида ҳамкорлик қилаётган пайтга тўғри келади, бу эса автоматлаштириш ва турли сотувчиларнинг Internet of Things қурилмалари ўзаро боғлиқ ҳолда ишлашига имкон беради.

Буни ҳисобга олган ҳолда, CCS Insight бозор тадқиқот компаниясининг бош таҳлилчиси Жеймс Сандерс «Siri» функционаллигини яхшилаш бўйича саъй-ҳаракатларни икки баравар ошириш, эҳтимол Apple учун устувор вазифадир» деди.

«Siri» 2010-йил феврал ойида Apple App Store дўконида мустақил iOS app иловаси сифатида ишга туширилган. Икки ой ўтиб йирик техно компания уни сотиб олди. Кейин Siri ни кейинги йили чиқарилган iPhone 4S га бирлаштирди ва 2014-йилда тугмага қўл тегизмасдан «Hay Siri» дейиш орқали вазифаларни бажариш қобилиятини жорий қилди.

«Siri» йиллар давомида учинчи томон ишлаб чиқувчилари билан интеграциялашув туфайли ақллироқ бўлиб борди. Масалан, ҳайдаш ва тўлов иловалари, шунингдек, кўпроқ саволларга жавоб бериш, кўпроқ тиллар ва турли шеваларни англаш каби функциялар билан бойитилди. Бироқ фойдаланувчиларни тушунмаслик ва нотўғри жавоб бериш билан боғлиқ муаммолар ҳамон мавжуд.