Сингапур ўзининг яна бир “supertall” – энг баланд осмонўпар биносини кутиб олиш арафасида. “Supertall” атамаси баландлиги 300 метрдан (984 фут) ошиқ бўлган биноларга нисбатан ишлатилади.
8 Shenton Way8 номи билан аталадиган янги минора 2028 йилдан бошлаб Жануби-Шарқий Осиё давлатларида энг баланд бинога айланади. Унда бир қатор офислар, меҳмонхона ва 34 қаватли ҳашаматли турар-жойларни таклиф этилади.
Дунёдаги энг баланд бино бўлган Бурж Халифадан кейин турадиган 1,6 миллион квадрат футга ёйилган осмонўпар бу иморат америкалик архитекторлар Skidmore, Owings & Merrill (SOM) томонидан лойиҳалаштирилган.
Ўз режаларини ошкор қилган фирма, унинг дизайни бўйича «бамбук ўрмонларидан илҳомланган»лигини айтди. Лойиҳа қушлар ва капалакларни жалб қилиш учун махсус танланган ўсимликлар билан қопланган 107 000 квадрат метрдан ортиқ баланд яшил майдонни ўз ичига олади. Пейзажланган ҳудуднинг ярмидан кўпи ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!