O‘zbekiston, Yangiliklar

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ қанча йўловчини ўз манзилиги етказмоқда?

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ қанча йўловчини ўз манзилиги етказмоқда?

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан жорий йилда ўтган йилга нисбатан йўловчиларга хизмат кўрсатиш кўрсаткичи ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 9 ойи натижаларига кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг йўловчи ташиш хизматидан 6 млн 757,2 минг киши фойдаланган. Бу эса 2021 йилнинг январ-сентябр ойларида ташилган йўловчилар сонидан 918,8 минг йўловчига ёки 15,7 % га кўп демакдир.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ жорий йилнинг ортда қолган 9 ойи давомида Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали қанча йўловчи ташилгани ҳақида маълумот берган эдик.