Хоразмда террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 23 ёшли аёл ушланди. Бу ҳақда УзА нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Хоразм вилоятида яшовчи 23 ёшли А.С. интернетдан фойдаланиши давомида Суриядаги халқаро террористик ташкилоти «жангари»ларининг таъсирига тушиб, уларнинг сафига чиқиб кетаётган вақтда вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди.
Шунингдек, А.С. ўзининг танишларига диний даъватлар қилиб, интернет орқали уларга «жангари»ларнинг қўпорувчилик фаолияти акс этган видеороликларни тарқатиб келган.
«Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳибсга олинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда», дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!