O‘zbekiston, Yangiliklar

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёни тезлаштирилади

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёни тезлаштирилади

Айни дақиқаларда Самарқандда Ўзбекистон-Венгрия бизнес форуми бўлиб ўтмоқда. Эслатиб ўтамиз, ушбу форум Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити доирасида ташкил этилмоқда.

Мазкур йиғилишда Венгриянинг 40 дан зиёд корхоналари иштирок этиб, Ўзбекистон томони билан бир қатор келишувларга эришилди.

Бизнес форумда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёни жадаллаштирилиши айтилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев маълум қилди.

Маълумот учун, бизнес-форум доирасида Ўзбекистон ва Венгриянинг вазирлик, идоралари, тармоқ бирлашмалари, банклари ва етакчи компаниялари раҳбарлари ўртасида «G2B» вa «B2B» учрашувлар ҳам ташкил этилади.