Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасидаги биринчи учрашувни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан ўтказмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Учрашувда иқтисодий соҳадаги амалий ҳамкорлик – қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун молиявий механизмлар ва қулай шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!