Дубайда ZNera Space тажрибавий архитектура фирмаси 829,8 метр (2723 фут) баландликда жойлашган дунёдаги энг баланд осмонўпар бино Бурж Халифани ўраб турган беш қаватли айлана шаклидаги улкан иншоотни ўз ичига олган контцептуал дизайнни тақдим этди.
Downtown Circle номи билан танилган контсепция архитектура визуализация компанияси Pictown билан ҳамкорликда яратилган ва у ҳайратланарли иллюстрациялар серияси орқали ҳаётга татбиқ этилган ғоят улуғвор дизайндаги ҳашамат ва келажак шаҳарсозлигини намоён этади.
Чоудри ва Ремиснинг тан олишларича, Downtown Circle дизайни қанчалик жозибали ва радикал бўлса-да, у ҳозирча амалий ва молиявий жиҳатдан ақл бовар қилмайди.
«Бу суҳбатнинг бошланиши бўлиши керак эди. Одамларни шаҳар ривожланишини, шаҳар тирбандлигини қайта кўриб чиқишга ундайдиган нарса. Биз барқарор шаҳарсозлик тизимини яратишга ваъда берамиз», деди Чоудри
«Биз шаҳарларни қандай режалаштиришимиз ҳақида мунозараларни келтириб чиқарадиган жуда муҳим нарсалар устида ишламоқдамиз. Бурж Халифани танлаганимизга сабаб, у шаҳарнинг жуда зич ҳудудида жойлашган ва биз шаҳар аҳолиси зичлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилмоқчимиз», дея қўшимча қилди Ремесс.
Кўча сатҳидан 550 метр (1804 фут) баландликка кўтарилиш учун мўлжалланган структуранинг айланаси уч километрдан (1,8 миля) ошади. Айлана бешта улкан устун билан мутаҳкамланади – уларнинг асослари чўл ерларда ўрнатилади.
«Биз шаҳар марказида микроиқлим яратмоқчи эдик ва ҳароратни назорат қилиш ва иссиқ ҳавода яшаш учун қулайроқ қилиш учун ҳудуд атрофида ўзига хос қобиқ яратмоқчи эдик. Сиз ушбу вертикал [қутблардан] шаҳар ҳавосини тозалаш воситалари сифатида фойдаланишингиз мумкин», деди Чоудри.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!