Баъзилар учун улар сиёсий ташвиқот жамланмаси, бошқалар учун эса тарихий хотира маскани. Латвияда совет давридаги ёдгорликлар масаласи қизғин муҳокама қилинмоқда. Улар собиқ совет ҳокимиятини мадҳ этувчи ёдгорликларни бузишга рухсат берувчи қонуннинг яқинда қабул қилиниши билан тугамайдиганга ўхшамоқда. Истисно тариқасида, қабристонларга ўрнатилган объектлар, кўмилган қолдиқлари бўлган ёдгорликлар, шунингдек, маданий аҳамиятга эга объектлар ҳимоя остида қолдирилилиши белгиланган.
Республика шарқидаги Даугавпилс шаҳрида қонун аҳолининг аксарияти томонидан норозиликни келтириб чиқарди. Даугавпилсда асосан этник руслар истиқомат қилиши бежиз эмас. Уларнинг фикрича, ёдгорликларни бузиб бўлмайди. Ҳайкаллар ҳеч кимга ҳалал бермайди шу боис бу қарор хато, деб ҳисобланмоқда.
Даугавпилс муниципалитети аъзоси ўз позицияси билан ўртоқлашди. Игор Прелатовга кўра, жангчи – жангчилигича қолади, тарихни қайта ёзиб бўлмайди. Ёдгорлик кимгадир миннатдорлик белгиси сифатида ўрнатилган. Уни бузиш эса тарихни ўчириб ташлаш билан тенг.
Маълум бўлишича, шаҳардаги энг йирик совет ёдгорлиги хавф зонасидан ташқарида, қолдиқлари ёдгорлик остида дафн этилган. Ёдгорликлар яхши ва ёмон тарихнинг бир қисми ҳисобланади. Маҳаллий аҳолининг фикрига кўра, уларнинг ёрдами билан ёшларга тўғри ва янглиш ҳақида сабоқ бериш мумкин.
«Ёдгорликнинг ўзи жамиятда бўлинишни келтириб чиқармайди. Бўлиниш турли сиёсий гуруҳлар ва ташкилотлар ундан қандай фойдаланиши билан боғлиқдир», – дейди Даугавпилс университети тарихчиси Генрих Сомс.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!