Бугун, 11 ноябрь куни эрта тонгда Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кузатувчи сифатида Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Самарқандга етиб келди.
Юқори мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ҳамда бир қатор расмийлар кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанддаги саммитда иштирок этиш учун бундан олдин Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Озорбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдоған ҳамда Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев етиб келган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!