O‘zbekiston, Yangiliklar

Оғуфурушлардан яна икки нафари энди «қафас»да

Оғуфурушлардан яна икки нафари энди «қафас»да

Ўзгаларни заҳарлаш орқали «соққа қилиш»га уринган ушланди.

Яъни, жорий йилнинг 5 ноябрь куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақида Андижон вилояти ИИБ хабар берди. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Андижон туманида яшовчи фуқаро Э.Э ҳамда Андижон шаҳрида яшовчи Т.Слар жиноий тил бириктириб қинғир ишга қўл ургани фош бўлди. Хусусан, жиноий шериклар холис харидорга 4.800.000 сўм эвазига 43 дона «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган вақтида ушланди.

Бундан ташқари, фуқаро Э.Э.дан 1 дона 0,5 литр ҳажмли гиёҳванд моддасини истеъмол қилиш учун мўлжалланган елим идиш ва 1 дона «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси аниқланди. Фуқаро Т.С. дан эса 1 дона шиша спрей идишда суюқлик ва 0,12 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ва терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.