Jahon, Yangiliklar

Эфиопия Тиграйнинг учдан икки қисмини назоратга олди

Эфиопия Тиграйнинг учдан икки қисмини назоратга олди

Эфиопия армияси аллақачон Тиграй ҳудудининг 70 фоизини назорат остига олди. Бу ҳақида ижтимоий тармоқларда Эфиопия бош вазирининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ридван Ҳусайн маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Эфиопия миллий мудофаа кучлари (ENDF) Тиграй ҳудудининг 70 фоизини ўз назоратида ушлаб турибди. Гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳам давом этмоқда.

Ҳусайннинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида таъкидлашича, вилоят аҳолисига 35 та озиқ-овқат, 3 та дори-дармон ортилган юк машинаси етказиб берилган.

Эфиопия ҳукумати ва Тиграй халқ озодлик фронти (TPLF) 2 ноябрь куни келишувга эришилганини маълум қилган эди.