Тошкент метрополитенининг Қўйлиқ йўналишида учта янги метробекати қуриб битказилмоқда. «Ўзбекистон темир йўллари» жараён тафсилотларини маълум қилди.
Қайд этилишича, участка бўйлаб лойиҳада белгиланган жами 285 та хандақ (котлован)дан 274 таси, бир ярусли 285 та пойдевордан 274 таси, икки ярусли 285 та пойдевордан 274 таси, уч ярусли 285 та пойдевордан 274 таси, 285 та темир-бетон кўндаланг устундан 273 таси, 285 та темир-бетон кўндаланг ригелдан 292 таси, 1704 та темир-бетон балкадан 1577 таси ўрнатилган.
Бекатларнинг 2-қаватдаги перрон қисми кўриниши ҳам бир-бирини такрорламайди. Дизайни, қурилиш маҳсулотларининг тури ва рангида фарқ бор. Ҳар бир бекатда ёнғин хавфсизлиги йўлаги ташкил этилган. Мавжуд 3 та бекатда лифт ва эскалаторлар ҳам ўрнатилган.
Лойиҳанинг Тошкент ҳалқа йўлидан Зангиота туманидаги Хонобод кўчасига бурилиш қисмидаги монолит усулида бунёд этилаётган эстакада йўлида эса қурилиш ишлари якунланган. Шунингдек, Хонобод кўчасидаги метро йўналишида пойдевор, темир-бетон усунлар, ригеллар ҳамда балкаларни ўрнатиш ишлари ҳам якунланяпти.
Мутахассислар фикрига кўра, ер усти метро йўналишининг 2-босқичидаги 5 та бекат қуриш ва 8,5 километрлик участка йўлларида пўлат излар ўрнатиш ишлари жорий йил якунига қадар якунланиши белгиланган. Мазкур йўналиш бир кунда 40 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади. Ушбу босқич қуриб битказилиши билан Тошкент метрополитенининг жами узунлиги 70 километрдан зиёд бўлади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!