Нигерия шимоли-марказидаги Коги штатидаги асосий йўллардан бирида ҳалокат содир бўлди. Яъни, бензин ташувчи танкер портлаши оқибатида камида 12 киши ҳаётдан кўз юмган.
Полиция вакилининг айтишича, ёнилғи юк машинасининг тормози ишламай қолган ва у катта йўлни тўсиб турган машина билан тўқнашиб кетган. Автоцистерна «йўлда машиналарни эзиб ташлади» ва «12 киши тириклайин ёқиб ёниб кетди». Воқеа содир бўлган ҳудуд ўраб олинган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари қурбонларнинг шахсини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.
Маълумот ўрнида, Коги мамлакатдаги энг хавфли жойлардан бири ҳисобланади. Сентябрь ойида ҳам худди шундай авария оқибатида 10 дан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!