Jahon, Yangiliklar

Қандай омиллар Россия фуқаролигидан маҳрум қилишини биласизми?

Қандай омиллар Россия фуқаролигидан маҳрум қилишини биласизми?

Давлат Думаси Россияга зарар етказгани учун олинган фуқароликдан маҳрум қилиш бўйича тузатишларни қўллаб-қувватлашга тайёр. Думанинг Давлат қурилиши ва қонунчилик бўйича қўмитаси аъзоси Дмитрий Вяткин («Ягона Россия») «РИА Новости»га, берган маълумотида бу ўзгаришни зудлик билан амалга ошириш кутилаётганини таъкидлади.

Давлат Думаси биринчи ўқишда қабул қилинган фуқаролик тўғрисидаги қонун лойиҳасига президент томонидан киритилган тузатишни қабул қилди. Унга кўра, Россия Федерациясининг ҳудудий яхлитлигига қарши ҳаракат қилиш, унинг Қуролли Кучларини обрўсизлантириш ва исталмаган ҳаракатларда қатнашиш учун оммавий чақириқлар ҳамда хорижий ёки халқаро НПОда иштирок этиш Россия фуқаролигидан маҳрум қилинишга сабаб бўлади.

Вяткинга кўра, ўзгартиришлар қўллаб-қувватланади. Ҳукумат буни тез орада амалга ошириш ниятида. Унинг таъкидлашича, айни пайтда бу жуда муҳим ва керак бўлган чора. Ҳар ким ўзи қарор қилиши керак: ўз мамлакати билан бирга ёки йўқ. Зеро, ҳозирги замон талаби шу.