Ижтимоий тармоқлар орқали Сурхон давлат қўриқхонасида Халқаро Қизил китоб ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган морхўрнинг отиб ўлдирилгани бўйича хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати маълумот берди.
Давлат экология қўмитаси ходимлари ва “Экологик патруль” гуруҳи томонидан расмларда кўрсатилган ҳолат содир этилган манзил ва фуқароларнинг шахсини аниқлаш юзасидан ҳозирда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
«Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади» дейилади қўмита баёнотида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!