Фарғона шаҳрида ходимлар ички ишлар бўлимида эркакни бўғиб, йиқитиб тепгани ҳақида видео тарқалди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби ҳолатга изоҳ берди.
Блогер Олимжон Ҳайдаров Telegram каналида маълум қилишича, Фарғонада ички ишлар ходимлари бир неча киши гувоҳлигида (терговчилар, оддий фуқаролар, бошқа фуқаролар) бир айбланувчини ўлдиришга ҳаракат қилган.
«ИИБнинг тезкор ходими ва участка нозири кўринишидан гумонланувчи бўлган фуқарога аввалига қўполлик қилган, ундан кейин уриб, тепиб, бўғиб ўлдиришга ҳаракат қилган. ИИБ ходимлари уларни ажратаётганларни қаршилигига ҳам қарамасдан фуқарони дўппослашда давом этган», дейилади хабарда.
Шоҳруҳ Ғиёсовга кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеотасвир 2021 йилнинг 14 июль куни Фарғона шаҳри ички ишлар бўлимида содир этилган бўлиб, ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда 2021 йил 2 декабрда мазмунан кўриб чиқишлик учун суд органларига юборилган.
Мазкур жиноят иши жорий йилнинг 23 август куни Фарғона вилояти ЖИБ суди томонидан апелляция тартибида кўриб чиқилиб, ходимларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган ва оқлов ҳукми чиқарилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!