Хабарингиз бор, кеча, 13 ноябрь куни Туркиянинг Итанбул шаҳри марказида аҳоли гавжум ҳудудда портлаш содир этилган эди. Портлаш ҳудкуш террорчи томонидан амалга оширилган.
Истиқлол кўчаси, «Таксим» майдонида содир этилган қўпорувчилик ҳаракати оқибатида 6 нафар шахс вафот этгани ва яна 53 киши жароҳат олгани ҳақида маълумотлар тарқатилди.
Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳозирда вафот этган ва жароҳатланганларнинг фуқаролиги ҳақида маълумот йўқлигини маълум қилди.
Расмийлар портлашда террористик хуружга яқин аломатлар мавжудлиги ҳамда уни амалга оширишда 1 нафар аёлнинг иштирок этганлиги ҳақида маълумотлар борлигини таъкидламоқдалар.
«Ҳозирга қадар ҳодиса оқибатида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжудлиги ҳақида маълумот йўқ», дея баёнот берди Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!