13 ноябрдан 14 ноябрга ўтар кечаси Туркиянинг Адана шаҳрида номаълум шахс одамларга қарата ов милтиғидан ўт очди. Ҳужум оқибатида яраланган икки киши шифохонага олиб кетилди. Махсус гуруҳ ҳужумни уюштирган шахсни қидириш ишларини бошлаб юборди.
Марказий Сейҳан туманидаги Коза маҳалласида қуролли тўқнашув рўй берганидан кейин воқеа жойига полиция гуруҳлари юборилди.
Полиция ҳануз шахси аниқланмаган бир кишининг милтиқдан ўт очиши оқибатида М.К. ва Ш.К.нинг яраланганини тасдиқлади.
Ярадорларга воқеа жойида биринчи ёрдам кўрсатилгач, тез ёрдам машиналарида Сейҳан давлат касалхонасига олиб кетилган.
Полиция воқеа юзасидан терговни давом эттирмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!