Сумск вилоятида Россия армияси корхонани ўққа тутди. Уч киши жароҳатланган.
Бу ҳақида Сумск ОВА раиси Дмитрий Живицкий Telegram’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «Укринформ».
«Эрталаб объектлардан бири, яъни муҳим инфратузилма ўзиюрар қуроллардан ўққа тутилди. Корхона ҳудудида 19 та портлаш содир бўлди. Ходимлар у ерда эндигина иш бошлаётган эди. Уч нафари ҳозирда портлаш натижасидаги парчалардан жароҳатланиш билан касалхонага ётқизилган», – деб ёзади Живицкий.
Унинг сўзларига кўра, қурбонлардан бирининг оёқлари қаттиқ кесилиб, жароҳатланган.
Таъкидланишича, отишма пайтида томга тўғридан-тўғри зарбалар бўлган, барча ойналар синган. Воқеа жойида мутахассислар ишламоқда – портламаган снарядлар бор йўқлиги ўрганиляпти.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!