Jahon, Yangiliklar

Россияда ҳарбийлар учун «темир одам» костюми тайёрланмоқда

Россияда ҳарбийлар учун «темир одам» костюми тайёрланмоқда

«Армоком» жанговар ускуналари ва зирҳли ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчи корхона бош директори Олег Фаустов «темир одам» композит зирҳ костюмини яратиш ҳақидаги режалар тўғрисида РИА Новости нашрига интервью берди. Кийим жангчининг танасини рицар зирҳлари каби тўлиқ қоплайди.

Бугунги кунда жангчининг бутун танасини қоплайдиган замонавий материаллардан зирҳ яратиш имконияти бор-йўқлиги ҳақида гапирар экан, бу маҳсус либос кичик қуроллардан самарали ҳимоя қилиши ҳақида айтиб ўтди:

“Ушбу иш «Легионер» илмий-тадқиқот ишлари доирасида амалга оширилиши режалаштирилган. Унда бундай зирҳли «скафандр» ишлаб чиқариш имконияти кўриб чиқилади, аммо уни қўллаб-қувватлаш учун яна экзоскелет керак бўлади”, дейди Фаустов.

Унинг сўзларига кўра, худди шу номдаги Марвель фильмлари ва комиксларининг супер қаҳрамони сингари «темир одам» костюмини яратиш дунёнинг барча етакчи кучлари фаолиятининг устувор йўналиши ҳисобланади.

«Келажакда жанговар ҳаракатлар роботлар ва дронлар томонидан амалга оширилишига қарамай, одам ҳали ҳам жанг майдонида маълум позицияларни эгаллайди ва технологиянинг ривожланиши билан унинг соғлиғи ва ҳаёти учун хавф кучаяди.

Машиналарнинг ўзи у ёки бу чегараларни ва ҳудудларни эгаллай олмайди, ҳар қандай ҳолатда ҳам жанг майдонига тирик аскарлар киради. Бунинг учун, албатта, шахс иложи борича ҳимоя қилиниши керак. Шунинг учун дунёнинг барча етакчи қўшинлари ва албатта биз ҳам «темир одам»ни яратиш имкониятини кўриб чиқмоқдамиз», деб айтиб ўтди Фаустов.