Керч бўғозини кесиб ўтган Қрим кўпригида 8 октябрь куни портлаш содир бўлганди. 9 октябрга ўтар кечаси кўприкда Россия байроғидаги тунчироқлар қайта тикланди.
Миллий аксилтеррорчилик қўмитаси маълумотларига кўра, кўприкда юк автомобили портлатиб юборилган. Оқибатда поезднинг еттита ёнилғи цистернаси ёниб кетган.
Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин қайта тиклаш ишлари икки сменада олиб борилишини маълум қилди. Шунингдек, у Қрим кўпригининг қулаган қисмини демонтаж қилишни бошлаш ҳақида кўрсатма берди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!