O‘zbekiston, Yangiliklar

Парламентлараро мулоқот ТИВ ортга суриши мумкин бўлган масалаларни ҳам ҳал қила олади — Содиқ Сафоев

Парламентлараро мулоқот ТИВ ортга суриши мумкин бўлган масалаларни ҳам ҳал қила олади — Содиқ Сафоев

Мароказий Осиё минтақасининг ривожланашиги тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш орқали натижага эришиш мумкин. Бу ҳақда «Demokrat.uz» мухбири маълум қилмоқда. Унга кўра, Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Содиқ Сафоев Марказий Осиё экспертлари Форумида бу ҳақида таъкидлади.

«Ҳар бир мамлакатнинг самалари ривожланиш йўли нималарда кўринади? Энг аввало айнан ушбу масалани ўзимиз учун белгилаб олишимиз ва шундан келиб чиққан ҳолда музокараларни олиб боришимиз керак. Зеро, бугун кунда Ўзбекистон ҳам бутунлай янгича ёндашувга асосланган ташқи сиёсат юритиш бўйича доктрина ҳамда ташқи сиёсатдаги фаолият билан боғлиқ концепция ишлаб чиқмоқда. Айтиш керакки, бу ислоҳотлар давлат раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилмоқда», деди сенатор.

«Бу борада натижалар энг аввало, кўп томонламана алоқаларни ривожлантиришда намоён бўлмоқда. Тўғри, икки томонлама муносабатлар йўлга қўйилган эди. Аммо тан олиб айтиш керакки, кўптарафли ҳамкорлик деярли йўқ эди. Марказий Осиёда муҳим қадамлар қўйилди. Хусусан, юқори даражадаги ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Авваллари охирги йилларда адвлат раҳбарлари томонидан эришилган келишувлар, ўтказилган мулоқотлар ҳақида ҳисоботлар берилар эди. Эндиликда уларни санаб адоғига етиб бўлмаяпти. Сабаби улар тизимли характер касб этди.

Шунингдек, яна бир муҳим масала шундаки, чегараларимиз очиқлиги таъминланди. Қўшни Республикалар билан ҳар куни 100 мингдан зиёд одам борди-келди қилмоқда. Парламентлараро алоқалар мустаҳкамланди. Халқларимиз бугун мулоқот қилмоқда. Янги йўллар, ҳар қандай кўринишдаги транспорт воситаларининг қатнови ишга туширилган. Ана шундай қадамлар натижасида очиқ айтиш керакки, бугун бизнинг савдо-сотиқ ривожланди. Лекин бу ҳамон биз истагандан 8-10 баробар паст кўрсаткичда. Аслида Марказий Осиё минтақаси бундан бир неча баробар кўпроқ қувватга ҳамда имкониятга эга. Шу сабабли олдинда қилиниши зарур бўлган вазилар талайгина.

Парламентлараро алоқаларнинг йўлга қўйилгани ушбу мақсадларимизга бизни янада яқинлаштиришга ишонаман. Йиллар давомида узилиб қолган мулоқот тикланди. Айнан, халқ вакиллари бўлган парламентар фикр алмашиш орқали давлатларимиз ташқи ишлар вазирликлари кейинга қолдириши мумкин бўлган саволларни муҳокама қилиш имкониятига эгамиз. Одамларни, оддий халқни ўйлантираётган амвзуларда суҳбатлашиш, келишшимиз мумкин. Авваллари фестивал кўринишидаги ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлса, бугун анча жидидй, аниқ ва ечими кутилаётган масалаларга қаратилган учрашувлар, суҳбатлар ўтказилмоқда. Бундай мисолларни ҳар бир соҳада кўриш мумкин.

Дастлабки босқичда кичикроқ муаммолар ҳал этилишига эришилган бўлса, энди бизни янада жиддий масалалар кутмоқда. Яратилаётган алянс орқали биздан халқларимиз, давлатимиз нима кутаётганини белгилаб, ана шу асосда чора-тадбирларни йўлга қўйиш лозим. Мазкур альянс доирасида келгусида Марказий Осиё давлатлари экспертларининг бирлашиши ҳамда минтақанинг ягона тақдир эканлигини англаши, буни жамиятга тушунтира олиши каби фаолликлар юзага чиқади. Чунки экспертлар жамияти ҳар қандай жамиятдан бироз устунроқ ҳисобланади», деди Содиқ Сафоев.