Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Худайбергенов Турсинхан Айдарович Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари буйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, мазкур лавозим Президент Администрациясида янги таъсис этилган.
Янги лавозимга тайинланиши муносабати билан билан у президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Турсинхан Худайбергенов маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини бажарувчиси лавозимидаги фаолиятини давом эттиради.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!