Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги 4-мактабда ўқитувчи ўқувчиларини калтаклаб дарс ўтаётганлиги ҳақидаги видео тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Вилоят ХТБ ахборот хизмати расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, Бошқарманинг махсус ишчи гуруҳи томонидан юқоридаги ҳолат ўрганилган. Айни пайтда эса педагогик фаолиятини бажаришда қўпол хатоликка йўл қўйганлиги учун мактаб ўқитувчиси ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган.
Ушбу ҳолатга вилоят ҳокимлиги ҳам эътибор қаратиб, халқ таълими бўлимлари мудирлари, мактаб директорлари иштирокида онлайн йиғилиш ўтказилган ва ҳолат муҳокама қилинган. Ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ошириш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш борасида қатъий топшириқлар берилган.
«Ҳозирда ҳолат бўйича ўрганиш ишлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида давом этмоқда», дейилади вилоят ХТБ Ахборот хизмати хабарида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!