O‘zbekiston, Yangiliklar

Сирдарёда 46 дона балиқ овлаган йигитлар иши судга оширилди

Сирдарёда 46 дона балиқ овлаган йигитлар иши судга оширилди
Фото: Сирдарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Сирдарё туманида 46 дона балиқни ноқонуний овлаган йигит ушланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 8 октябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, Ички ишлар ва Экология бошқармалари ҳамкорликда тунги рейд тадбирини ўтказган.

Тадбир давомида  Сирдарё  тумани «Шоликор» СИУ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсидан ноқонуний равишда  фуқаролар М.М. ва Н.Э. тақиқланган ов қуроли ва лескали тўр ёрдамида уч турдаги 46 дона (30 дона сазан, 8 дона судак, 8 дона жерх) балиқ овлангани аниқланди.

Содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-модда 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман  судига тақдим этилди.