Суриянинг Азез шаҳрида Истанбул марказидаги Истиқлол хиёбонида рўй берган портлашда террорчига ёрдамлашган гумонланувчи қўлга олинди.
Бу ҳақида TRT HABER маълум қилди.
«Ҳужумчи Аҳлам Албашир ва унинг сафдошлари билан бирга ҳаракат қилган ««Ҳюсам» кодли гумонланувчининг ҳужумга тайёргарлик жараёнида уларга ёрдам бергани аниқланди. Портлашдан кейин бошланган операция чоғида Сурияга қочиб кетгани учун гумонланувчини қўлга олиб бўлмган», – дейилади хабарда.
Гумонланувчи хавфсизлик кучлари томонидан уюштирилган операция давомида Азегда қўлга олинди ва сўроқ қилиш учун Истанбулга олиб кетилади.
«Ҳюсам»нинг Беёғлудаги портлашдан бир йил аввал Истанбулга келган террор ташкилоти PKK/KCK/PYD/YPG аъзоси экани аниқланди.
Аввал хабар берганимиздек, 13 ноябрь куни Истанбулда содир этилган теракт оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 81 киши жароҳатланган эди.
Экспертиза ҳужумчилар тротилдан фойдаланганини аниқлади, ҳозирда ҳодиса юзасидан 50 киши ҳибсга олинган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!