Хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони қарийб 86 минг нафарга етди. Бу борада минтақада Қозоғистон, дунёда эса Хитой етакчилик қилмоқда. Давлат статистика қўмитаси маълумот тарқатди.
Хабарга кўра, 2021/22-ўқув йили бошига республикамиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 5,1 минг нафарни ташкил этган.
2021 йилнинг 1 январь ҳолатига, ЮНЕСКОнинг статистика институти маълумотларига кўра, хорижда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар сони 85,9 минг нафарни ташкил этган. Хорижий давлатларда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар сони бир йил ичида қарийб 33 минг нафарга ортди.
Ушбу кўрсаткич бўйича Қозоғистон Республикаси 90,3 минг нафар талаба билан минтақада етакчилик қилмоқда. Дунё миқёсида Хитой Халқ Республикаси 1,1 млн. талабаси хорижда таҳсил олиши билан мутлақ етакчилик қилмоқда.
Минтақадаги айрим давлатлар бўйича хорижда таҳсил олаётган талабалар сони:
— Қозоғистон – 90,3 минг нафар
— Ўзбекистон – 85,9 минг нафар
— Украина – 79,9 минг нафар
— Туркманистон – 68,2 минг нафар
— Россия – 57,6 минг нафар
— Афғонистон – 31,9 минг нафар
— Тожикистон – 28 минг нафар
— Беларусь Р. – 24,5 минг нафар
— Қирғиз Р. – 13,3 минг нафар
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!