Жаҳон чемпионати бошланишига икки кун қолганда Қатар ҳукумати стадионларда пиво сотишни тақиқлади. Бу хабар FIFA томонидан расман тасдиқланди. Ғарб матбуотининг ёзишича, футбол федерацияси Қатар расмийлари, яъни қироллик оиласи босими остида бунга мажбур бўлган.
Аввалроқ FIFA, маҳаллий қонунларга зид бўлсада, қийинчиликсиз Доҳадан пиво сотиш учун рухсат олган эди. Бироқ ҳафта давомида қатарлик ташкилотчилар биринчи навбатда пиво чодирларини асосий мухлислар йўналишларидан гавжум жойларга кўчиришни талаб қилишди. Жума куни эса стадионларда ва унинг яқинида пиво ичишни тақиқлаб, дастлабки қарорни бутунлай бекор қилишди. Энди у ерда фақат алкоголсиз ичимликлар сотилади. Расмий фан зоналарида спиртли ичимликларга рухсат берилади.
Бу қарор FIFA’нинг дунёнинг энг йирик пиво ишлаб чиқарувчиси Анҳеусер-Бусч билан шартномасини хавф остига қўяди. Ғарб ОАВлари бу шартномани 4 йил давомида 75 миллион долларга баҳолаган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!