Германиянинг пойтахти Берлиндаги ҳайвонот боғи парранда гриппи пайдо бўлгани сабабли ёпиб қўйилди.
Берлин ҳайвонот боғи томонидан қилинган баёнотда, парранда гриппига Европада бир неча йиллардан бери тез-тез дуч келгани, шу боис Берлиндаги ҳайвонот боғида нобуд бўлган қушлар устида парранда гриппи тестлари ўтказилгани таъкидланди.
Баёнотга кўра, 13 ноябрь куни нобуд бўлган болға бошли лайлакда парранда гриппи аниқланган. Бу лаборатория томонидан тасдиқланганидан сўнг ҳайвонот боғида чора-тадбирлар кўрилгани билдирилди.
Шунингдек, баёнотда барча қушлар парранда гриппига қарши текширилиши ҳам билдирилган.
Қушлар учун карантин бошлангани ва ҳайвонот боғи ташриф буюрувчилар учун ёпиқлиги расман тасдиқланган.
Берлин ҳайвонот боғи директори Кристиан Керн ҳам бошқа ҳеч бир ҳайвонларда парранда гриппи аломатлари кузатилмагани, аммо барча қушлар ҳали ҳам парранда гриппи учун текширувдан ўтказилаётгани ҳақида маълумот берди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!