O‘zbekiston, Yangiliklar

Сергелидаги қурилишда юк кўтариш крани қулаб тушди

Сергелидаги қурилишда юк кўтариш крани қулаб тушди

Бугун, 19 ноябрь куни бир қатор ижтимоий тармоқларда «Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида қурилаётган кўп қаватли турар жойлардан бирида кран қулаб тушди» сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 19 ноябрь тахминан соат 11:20 ларда Тошкент шаҳар Сергели тумани Чоштепа кўчасида жойлашган янги қурилаётган кўп қаватли бинонинг қурилиш жараёнида фойдаланиш учун ўрнатилаётган юк кўтариш крани қулаб тушган.

«Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари ва тегишли ташкилотлар масъуллари етиб борган. Ҳозирда вазият тафсилотлари ўрганилмоқда», дейилади расмий баёнотда.