Финляндия ҳукумати Россия билан чегарада 200 километрга яқин девор қурмоқчи. Финляндия ҳукумати бу қарорни чегара хавфсизлигини яхшилаш ва ноқонуний миграциянинг олдини олиш учун зарур чора, деб ҳисобламоқда. Айрим ҳудудларда видеокузатув ва овоз кучайтиргичлар ўрнатиш режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, Финляндия-Россия чегарасининг умумий узунлиги тахминан 1300 километрни ташкил қилади. Расмийларга кўра, Финляндияда ва Европада хавфсизлик соҳасида жуда жиддий ўзгаришлар рўй берди. Россия билан чегарада катта муаммолар йўқлиги эса бу ҳолатни намунали деб аташ мумкинлигини кўрсатар эди. «Аммо ҳозирги вазиятда келишувларни қайта кўриб чиқиш учун барча асослар бор», — дейди Финляндия чегара қўриқлаш хизмати вакили Яри Толппанен.
Маълум бўлишича, деворнинг биринчи қисмини қуриш ишлари келаси йилнинг март ойида бошланади. Финляндия расмийлари иш 3-4 йил давом этиши ва мамлакат бюжетидан тахминан 380 миллион евро сарфланишини таъкидламоқда.
Жума куни чегарада панжара қуриш лойиҳаси мамлакат парламентида бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!