Ўзбекистонга хориж бозорларидан банан келтирилиши ўтган йилга нисбатан бир мунча ортган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар тарқатди.
Дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хориж мамлакатларидан Ўзбекистонга 112,3 минг тонна банан импорт қилинган.
Банан импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 53,2 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга энг кўп банан экспорт қилган давлатлар:
Эквадор – 111,4 минг тонна
Қозоғистон – 426 тонна
Туркия – 197 тонна
Ҳиндистон – 144 тонна
Қирғиз Республикаси – 99 тонна.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!