Тошкент шаҳрида 9 октябрь куни 3 та машина иштирокида йўл-транпорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Kurbanoff.net» каналида хабар берилди.
Видеосидан маълум бўлишича, «авария» Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси яқинида содир бўлган. Юқори тезликда ҳарактланган машина қарши йўналишига чиқиб кетиб, «Nexia-3» ва «Lacetti»нинг устига келиб тушган.
Блогер Шуҳрат Қурбонов ушбу видеони эълон қилиб, «нега бизга ҳамма бурчакларда камералар керак, нега биз йўл полициясининг улкан аппаратини сақлашимиз керак, нега қонунлар керак, агар бегуноҳ одам шундай азоб чекиши мумкин бўлса», — деб ёзган.
Қайд этилишича, машиналарда қанча одам бўлгани, йўловчилар бор-йўқлиги, уларга нима бўлгани номаълум. «Аммо мен умид қилмоқчиманки, қачондир биз йўлларимизда бундай бўлмайдиган жамиятни кўрамиз. Бу орада йўлимиз миналанган майдонга ўхшайди. Манзилингизга етасизми-йўқми, номаълум», — дейди блогер.
Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев эса «авария»ни бир йил аввалги ҳодиса билан солиштирди. «Тошкентда бир соат аввал бўлган авария. Тошкент учун бундай «палакат» авариялар янгилик эмас. Охиргиси ҳам бўлмаса керак. То бирор каттаконнинг ўзи ё боласи ўлмагунича», — деб ёзади муаллиф.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!