Jahon, Yangiliklar

Қозоғистонликлар президентлик сайловларида овоз бермоқда

Қозоғистонликлар президентлик сайловларида овоз бермоқда

Бугун эрта тонгдан Қозоғистонда мамлакатда навбатдан ташқари президентлик сайловларида овоз бериш учун сайлов участкалари очилди. Уларнинг иши соат 20:00 гача давом этади.

Президентлик учун курашга олти нафар номзод қўшилди. Амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жомарт Токаевдан ташқари, иқтисодчи Мейрам Кажикен, республика фермерлар ассотсиацияси раҳбари Жигули Даирабаев, мухолифатдаги Миллий социал-демократик партия вакили Нурлан Ауесбоев, ҳуқуқ ҳимоячиси Салтанат Турсинбекова ва жамоат арбоби Қорақат Абден президентлик пойгасида иштирок этмоқда.

Қозоғистон бўйлаб 10 000 дан ортиқ сайлов участкалари фаолият юритмоқда. Сайловчилар рўйхатида деярли 12 миллион киши бор.