Эрон Ташқи ишлар вазирлиги якшанба куни Британиянинг Теҳрондаги элчисини яна ҳузурига чақирди. Бунга сабаб эса Лондондаги Эрон элчихонасига қарши содир бўлган воқеа юзасидан норозилик билдириш мақсад қилинган, дейилади ИРНА хабарида.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, бир гуруҳ зўрловчиларнинг Лондондаги Эрон элчихонасига ҳужум қилган. Шунингдек, Эрон байроғига ҳурматсизлик кўрсатилган. Натижада мамлакат ТИВ элчи Саймон Шерклифга ўз эътирозларини билдириш учун суҳбатга чақирган.
Бу сўнгги икки ой ичида Эрон томонидан тўртинчи марта Британиянинг Теҳрондаги элчисини чақириши бўлди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!