Чет эл валюталарининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар тарқатди.
Департаментнинг Уйчи тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Янги чек” МФЙ ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.С. фуқаро Х.М.га жами 5 000 АҚШ долларини 56,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Мирзачўл туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Жиззах шаҳар, “Бирлик” кўчасида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.И. фуқаро А.Т.га жами 4 000 АҚШ долларини 45,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, туман деҳқон бозори ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.Х. фуқаро Х.Ф.га жами 3 300 АҚШ долларини 37 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 4 750 АҚШ доллари, 55 250 Россия рубли ва 23,7 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд тумани, “Чумчуқли” МФЙ ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.К. фуқаро Ф.Х.га жами 3 000 АҚШ долларини 33,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида 3 790 АҚШ доллари ҳамда 5,8 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!