O‘zbekiston, Yangiliklar

«Қамчиқ» довонида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ҳаёти сақлаб қолинди

«Қамчиқ» довонида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ҳаёти сақлаб қолинди

Бугун, 24 ноябрь куни «Қамчиқ» довонида «Isuzu» юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўл ўртасидаги темир тўсиқга урилган ва ағдарилиб қолган.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида ҳайдовчи юк машина салони ичида қисилиб қолган.

Воқеа жойига ФВВнинг «Қамчиқ» Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари, ЙПХ, тез тиббий ёрдам ҳамда автойўл ходимлари етиб борган.

«ЙПХ ходимлари томонидан ҳаракат хавфсизлиги та ъминланган. Қутқарувчилар махсус гидравлик асбоб-анжомлар ёрдамида қисилиб қолган ҳайдовчини соғ-омон юк машина ичидан чиқариб олишган ва биринччи тиббий ҳамда психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида тез тиббий ёрдам ходимларига топширишган. Aвтойўл ходимлари билан ҳамкорликда юк машинаси махсус кран ёрдамида хавфсиз ҳудудга транспортировка қилиш ишлари амалга оширилди.

Ходимларнинг тезкорлик билан амалга оширган саъй-ҳаракатлари натижасида инсон ҳаёти сақлаб қолинди», дейилади ФВВ хабарида.