Қамчиқ довонида. 28 сентябрь куни юк машинасида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, ёнғин соат 18:34 да А-373 автомобиль йўлининг 256-километри Тошкент-водий йўналишда ҳаракатланиб кетаётган юк автомашинасида содир бўлган.
Зудлик билан воқеа жойига «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Вазият назорат олинган ва ёнғин соат 19:24 да бартараф этилган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!